Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Анд тоғларидаги музликлар майдони рекорд даражада қисқарди

Анд тоғларидаги музликлар майдони рекорд даражада қисқарди

Америка қитъасидаги Анд музликлари 11 000 йил ичида энг кичик майдонга қисқарди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Жанубий Америкадаги тўртта музлик (Пан де Азукар, Қуэск, Зонго ва Чаркуини Норте) кутилганидан анча тез эримоқда. 

Бостон коллежи (АҚШ) олимлари тоғ тошлари намуналарини йиғишди ва бериллий-10 ва углерод-14 нодир изотоплари таркибини таҳлил қилишди. 

Анд тоғларида музликларнинг йўқ бўлиб кетиши «хавфли воқеа» сифатида тан олинган. Тахминан 11 700 йил олдин Ерда музлик даври тугаган ва голоцен даври бошланди. Муз қатламлари аста-секин чекинди, иқлим илиқроқ ва барқарорроқ бўлди. Қишлоқ хўжалигининг ривожланишига ва янада мураккаб жамиятларнинг пайдо бўлишига ёрдам берадиган янги экотизимлар ривожланди.

Олимларнинг фикрича, музликлардаги ўзгаришлар янги давр – антропоценга ўтишни кўрсатиши мумкин. Эриш, биринчи навбатда, қорнинг камайиши ва булут қопламининг ўзгариши эмас, балки ҳароратнинг кўтарилиши туфайли содир бўлмоқда, дея хабар беради Science.

«Бизнинг натижаларимиз шуни кўрсатадики, тропик минтақалар аллақачон голоцен ва антропоцен даврида ўртача миқдордан кўра қизиб кетган», деб таъкидлади илмий мақола муаллифлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг