Амирликлар Ғазога энг катта ёрдам партиясини жўнатди

Ғазо сектори учун инсонпарварлик кўмаги — 5 820 тонна юк ортилган кема Дубай (БАА)даги Ал-Ҳамрия портидан Мисрнинг Эл-Ариш портига жўнаб кетди. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.
Ушбу юк БАА Қизил ярим ой жамияти томонидан тақдим этилди. Бу транспорт Ғазо инқирози бошланганидан буён еттинчи, ҳажми бўйича энг катта кўмакдир. Юк озиқ-овқат, дори-дармонлар ва чодирлардан иборат.
Кема муқаддас Рамазон ойи ичида манзилга етиб бориши кутиляпти. Амирликлар Ғазо секторига жўнатган жами кўмак 60 минг тоннадан ошди, деб баёнот берди БАА Қизил ярим ой жамияти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter