Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амазонкада улкан анаконданинг янги тури топилди

Амазонкада улкан анаконданинг янги тури топилди

Амазоннинг чекка ҳудудларида National Geographic тасвирга олиш гуруҳи билан биргаликда ишлаган олимлар жамоаси аввал ҳеч қаерда қайд қилинмаган улкан анаконда турини топишди. 

MDPI Diversity журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, Eunectes murinus деб ном берилган яшил анаконда икки генетик жиҳати билан ажралиб туради. Гарчи, бу тур кўринишидан бошқа номдошларига шунчалик ўхшашки, уларни ҳатто мутахассислар ҳам ажрата  олмаганлар.

Илоннинг янги тури National Geographic'нинг Уилл Смит билан биргаликда «Қутбдан қутбга» фильмини суратга олиш жараёнида кашф этилган. Тасвирга олиш гуруҳи ваорани овчи қабиласи бошлиғидан камдан-кам кишиларга насиб қиладиган таклиф олди. Бунга кўра, олимлар минтақани ўрганиш, шунингдек, мавжуд улкан анкондалар намуналари ҳақида маълумот тўплаш имкониятига эга бўлди. Маҳаллий овчилар қабилада муқаддас ҳисобланувчи бу илонларни қидириш учун экспедbция иштирокчиларига йўлбошчилик қилдилар. Улар дарё ўзани бўйлаб қайиқда ҳаракатланиб бориб, сувнинг саёз жойларида ўлжа пойлаб турган бир неча анакондани топишга муваффақ бўлдилар. Экспедиция 10 кун давом этган.

Топилган судралувчиларнинг ўлчамлари ҳайратланарли эди: бир урғочисининг узунлиги 6, 3 метрга тенг келди. Ваорани қабиласи вакилларининг айтишича, улар  7,5 метрдан узунроқ ва оғирлиги 500 килоча келадиган анакондани ҳам кўришган. Энг йирик анакондалар инсонни ўлдириш ва ҳатто ейишга лаёқатли ҳисобланади. Аммо, бу хил ҳолатлар фақат Осиёда, тўр илонлари деб номланувчи жонзотлар билан юзага келгани ҳужжатлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг