Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амазонкада даҳшатли қурғоқчилик кузатилмоқда

Амазонкада даҳшатли қурғоқчилик кузатилмоқда

Бразилияда ҳалокатли қурғоқчилик туфайли дунёдаги энг катта дарё Aмазонка саёзлашди. 

Жанубий Aмериканинг асосий сув ҳавзасидаги сатҳ энг паст даражага тушди. Бразилиянинг Aмазонас штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, минтақадаги энг йирик шаҳар Манаус фалокат ёқасида. Дарё саёз бўлиб қолганлиги сабабли, шаҳар мамлакатнинг қолган қисмидан деярли узилиб қолди, чунки унга фақат сув орқали - қайиқ ёки паромда бориш мумкин эди. Ҳали ҳам ишлаётган паромларда шаҳарни тарк этишга уринаётган машиналар қатори бир неча километрга чўзилган.

Бундан ташқари, иқтисодий муаммолар бошланди, асосий неъмат балиқлар шунчаки ғойиб бўлди. Манаус ва Aмазонка қирғоқлари бўйлаб жойлашган бошқа кичик шаҳарлар ва жамоалар ичимлик суви ва озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда.

Синоптикларнинг прогнозлари оптимистик эмас, уларнинг фикрича, минтақада қурғоқчилик ва жазирама давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг