Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

89 нафар мигрант Мавритания соҳиллари яқинида ҳалок бўлди

89 нафар мигрант Мавритания соҳиллари яқинида ҳалок бўлди

Фото: C News Live

Европага йўл олган салкам 90 нафар мигрант Мавритания соҳиллари яқинида ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

Бортида 170 нафар йўловчи бўлган қайиқ Сенегал ва Гамбия чегарасидан йўлга чиқиб, Ндигао шаҳридан 4 км олисликда ағдарилиб кетган, деб хабар берди The Guardian нашри давлат ахборот агентлигига асосланиб.

«Мавритания қирғоқ қўриқлаш хизмати душанба, 1 июл санасида Атлантика океани соҳилларида 89 кишининг жасадини аниқлади», — дейилади хабарда.

Тўққиз киши, жумладан, 5 ёшли қизча қутқарилган. Қолган барча йўловчилар бедарак йўқолган. Тирик қолганларнинг гувоҳлик беришича, қайиқ ҳалокатга қадар океанда 10 кун сузган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг