120 кун сув тубида яшаган одам рекорд ўрнатди

Немис космик муҳандиси Панамадаги сув ости капсуласида 120 кун яшади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
59 ёшли Рудигер Кох 24 январ куни 11 метр чуқурликдаги капсулада тўрт ой ўтирганидан сўнг қуруқликка чиқди. У Гиннеснинг рекордлар китоби расмийлари иштирокида натижасини байрам қилди, улар 2023 йилда Жозеф Дитури томонидан 100 кун сув остида яшаш бўйича ўрнатилган рекорд янгилаганини тасдиқладилар.
Кох 120 кун яшаган капсула қирғоқдан узоқда, моторли қайиқда камида 15 дақиқа масофада жойлашган эди. 30 квадрат метрлик уйда каравот, стол, интернетга уланган компьютер ва ҳожатхона бор эди. Капсула трубка орқали нарвон билан сиртдаги кичкина хонага уланган, унинг томига қуёш панеллари ўрнатилган. Тўртта камера Кохнинг капсуладаги ҳаракатларини суратга олди. Лойиҳа ташкилотчилари унинг кундалик ҳаётини ёзиб олишди, шу жумладан, бу вақт ичида у ер юзасига чиқмаганлигини исботлади.
Кохнинг айтишича, у океан тубида ажойиб вақт ўтказган ва ҳатто кўтарилишга мажбур бўлганидан бироз афсусланган. «Таърифлаб бўлмайди, буни ўзингиз бошдан кечиришингиз керак», - деди рекордчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter