Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Сунъий интеллект касалликларни тилнинг рангига қараб аниқлашни ўрганди

Сунъий интеллект касалликларни тилнинг рангига қараб аниқлашни ўрганди

Иллюстратив фото

Ироқлик олимлар сунъий интеллектни касалликларни тилнинг рангига қараб аниқлашга ўргатишди.

Бағдод Ўрта техник университети профессори Али ан-Нажий австралиялик ҳамкасблари билан биргаликда компютерга турли ранглардаги тилларнинг ҳақиқий 5260 та фотосуратини юклашди. Сўнгра тизим суратларни олти хил алгоритм ёрдамида тоифалашга ўргатилди.

Маълум бўлишича, сунъий интеллект тилнинг ранги, шакли ва қалинлигини таҳлиллаш асосида COVID-19, диабет, инсулт, анемия, астма, жигар, ўт пуфаги, юрак-қон, ошқозон-ичак касалликларини аниқлай оларкан.

Ушбу усулда ташхис аниқлиги 98 фоизга тенг, дейилади Technologies журналида чиққан мақолада.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring