Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева UZINFOCOMда ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди

Саида Мирзиёева UZINFOCOMда ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди

Фото: Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UZINFOCOMда ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди.

«Бугун UZINFOCOMда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишдим. Ишончим комилки, лойиҳа режадагидек амалга оширилса, барча: соҳа ходимлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам манфаатли бўлади», дея ёзади Мирзиёева.

Ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади. Шунингдек, иш ҳажмини оптималлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча бўғинларида фаолият самарадорлиги оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг