Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MKBANKда янги турдаги пул ўтказмаси – PAYSEND!

MKBANKда янги турдаги пул ўтказмаси – PAYSEND!

Янги йилдан MKBANKда PAYSEND — халқаро пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилмоқда.

2025 йилнинг 1-чорагида MKBANKда PAYSEND халқаро пул ўтказмаси тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Шу мақсадда MKBANK ва PAYSEND халқаро пул ўтказмаси ўртасида NDA шартномаси имзоланди. Эндиликда қолган шартларни келишиб олиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш керакки, PAYSENDда дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатига онлайн ўтказмалар мавжуд бўлиб, пулни ўзингизга қулай — банк карталари ва ҳисоб рақамларига ёки оддийгина мобил рақам орқали ҳам ўтказишингиз мумкин. Бунда MKBANK мижози бўлсангиз, пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюришингиз шарт эмас.

PAYSEND реал вақт режимида турли мамлакатларнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини амалга оширишда дунёдаги жуда қулай шартларни тақдим этувчи хизмат ҳисобланади.

PAYSEND шунингдек, карталарни текшириш ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун ўз дастурларидан фойдаланади.

MKBANK сизга барча пул ўтказмаси тизимлари орасидаги энг арзон — PAYSEND хизматини таклиф этади!

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг