Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz компанияси Ўзбекистонда илк бор VoWiFi технологиясини ишга туширмоқда

Mobiuz компанияси Ўзбекистонда илк бор VoWiFi технологиясини ишга туширмоқда

Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил оператори технологик имкониятларнинг янги даврини очмоқда. Компания 1 сентябр — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни VoWiFi хизматини тижорий фойдаланишга топширади.

Инновацион VoWiFi (Voice over Wi-Fi) технологиясининг ишга туширилиши «Ўзбекистон–2030» стратегияси вазифаларини амалга ошириш йўлида мамлакатимиз телекоммуникация хизматларини ривожлантириш учун муҳим қадам бўлмоқда. Бу билан Mobiuz абонентларга янада сифатли ва қулай алоқа имкониятларини тақдим этмоқда.

VoWiFi нима ва у қандай ишлайди?

VoWiFi — бу Wi-Fi орқали овозли алоқа ва SMS-хабарлар. У ҳар қандай интернет-провайдернинг симсиз Wi-Fi тармоқлари орқали қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш, хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш имконини берувчи илғор технологиядир. Бунда Wi-Fi роутер мини таянч станцияси вазифасини бажаради.

Бу, айниқса, уяли алоқа сигнали кучсиз бўлиши мумкин бўлган қалин деворли бинолар, ертўлалар ёки узоқ ҳудудларда долзарб. Фойдаланувчилар исталган мавжуд Wi-Fi тармоғига уланиб, қўшимча харажатларсиз юқори сифатли алоқадан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Инновациялар тўлқинида

Mobiuz ҳар доим технологик ечимларни биринчи бўлиб жорий этишга интилади. 2023 йилда компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб VoLTEни ишга туширди, шунингдек, бутун республика бўйлаб ViLTEдан фойдаланиш имкониятини берди. Шу билан бирга, ICT Expo 2023 кўргазмаси доирасида Mobiuz операторлар орасида биринчи бўлиб VoWiFi имкониятларини тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига намойиш этди ва уни синовдан ўтказди. Муваффақиятли синовлар ва барча зарур рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтгандан сўнг, компания VoWiFiни тижорат мақсадида ишга туширишга тайёр.

Mobiuz бош директорининг техника ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонов буни қуйидагича изоҳлайди:

«Биз мижозларимизга VoWiFi технологиясини таклиф қилишга тайёрлигимиздан фахрланамиз. Бу алоқа учун инновацион ва қулай ечимларни тақдим этиш бўйича миссиямиздаги муҳим қадамдир. Ишончимиз комилки, абонентларимиз ушбу технологиянинг афзалликларини ва унинг кундалик ҳаёт сифатини яхшилашга қўшган ҳиссасини қадрлайдилар. VoWiFi ишга тушираётгани билан Mobiuz инновацияларга содиқлигини ва Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун алоқа сифатини яхшилашга интилишини яна бир бор тасдиқлайди».

Ўзбекистонда алоқа хизматларининг ривожланиши

Ўзбекистонда VoWiFiнинг ишга туширилиши мамлакатда телекоммуникация хизматларини ривожлантириш учун янги уфқларни очади. Ушбу технология кўплаб афзалликларни тақдим этади, жумладан:

Алоқа сифати яхшиланади. VoWiFi янада аниқ ва барқарор қўнғироқларни таъминлайди, бу айниқса ишбилармон фойдаланувчилар ва зич жойлашган бинолар шароитида муҳимдир.

Қамровни кенгайтириш. Абонентлар мобил алоқа чекланган жойларда ҳам мавжуд Wi-Fi тармоқларидан фойдаланган ҳолда алоқада қолишлари мумкин.

Экологик барқарорлик. Мавжуд Wi-Fi тармоқларидан фойдаланиш уяли алоқа инфратузилмасига юкламани камайтиради ва тармоқнинг янада барқарор ривожланишига ёрдам беради.

VoWiFi хизматига қандай уланиш ва фойдаланиш мумкин?

VoWiFi хизмати бепул тақдим этилмоқда. Ушбу технология орқали амалга ошириладиган барча қўнғироқлар абонентларнинг тариф режаларидаги овозли қўнғироқлар ва SMS-хабарлар шартларига мувофиқ нархланади.

Абонентларнинг мобил қурилмаси VoWiFi технологиясини қўллаб-қувватлаши керак. Бунинг учун смартфон ишлаб чиқарувчисидан VoWiFi ишлаш-ишламаслигини аниқлаштириш, шунингдек, созламалар орқали смартфон дастурий таъминотини (прошивкасини) янгилаш зарур.

VoWiFiдан абонентлар — жисмоний шахслар ҳам, Mobiuz корпоратив мижозлари ҳам фойдаланиши мумкин. Компания кодлар ва уланишнинг бошқа имкониятларини 1 сентябрда хизмат ишга туширилгандан сўнг маълум қилади.

Хизмат оператор орқали ва смартфон созламаларида фаоллаштирилгандан сўнг, абонент ўз ҳудудида ишлайдиган Wi-Fi тармоғига уланиши керак. Шундан сўнг, уяли алоқа сигнали заиф бўлса, у VoWiFi технологияси орқали қўнғироқ қилиши ёки қабул қилиши мумкин.

Батафсил маълумотни www.mobi.uz веб-сайтида, 0890, 0990, (+998) 97 1300909 рақамлари орқали Call-марказда ва компания офисларида олиш мумкин.

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг