Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

IT-Bilimларини ривожлантириш маркази ёшларни қўллаб қувватлашда давом этади

IT-Bilimларини ривожлантириш маркази ёшларни қўллаб қувватлашда давом этади

2024 йилнинг биринчи ярмида Марказ «IT-Intern» ижтимоий лойиҳаси доирасида IT-соҳасида билимга эга ёш мутахассисларни хорижий ва маҳаллий компанияларга амалиётга йўналтирди ҳамда 100 нафарини иш билан таъминланишига ҳисса қўшди.

IT-Intern ижтимоий лойиҳасининг иштирокчилари кун сайин ортиб бормоқда. Йил бошидан лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ ёшлар ишга қабул қилинган. Шулардан 30 нафари эса расмий равишда «H&K» va «SAT Microsystem» каби хорижий компанияларга ишга жойлашган.

Амалиётга юборилган ўқувчилар лойиҳа менежери, аккаунт менежери, комплаенс менежери, ҳисоботлар бўлими амалиётчиси, қарорлар тизими бўйича кичик таҳлилчи, DevOps инженери, дастурчи, дизайнерлик йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

«IT-Intern» 2024 йилнинг январ ойида йўлга қўйилган ижтимоий лойиҳа бўлиб, унга кўра ёш IT-мутахассислари ҳамкор компанияларда амалиёт ўташлари ва келгусида ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар. Лойиҳа доирасида Epam, H&K, SAT Microsystem, Click, IT-Community, Uzum Nasiya каби 50 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамда Амити, Турин политехника университети, Tehnikum Code сингари 50 дан зиёд таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бугунги кунда ёш мутахассислар базаси 7000 нафарга етган. Ҳозирга қадар турли компаниялардан амалиётчилар учун 500 дан ортиқ аризалар келиб тушган. «IT BILIM» компаниясига қўшилинг ва профессионал карьерангизни бошланг.

Лойиҳага қўшилиш учун:

Мутахассислар -  https://b24-t778q4.bitrix24.site/crm_form_ywanu/

Компаниялар - https://b24-t778q4.bitrix24.site/crm_form_rs1d3/

IT-Bilim – ёш мутахассисларга ахборот технологиялари соҳасида ўқишга ёрдам берувчи ва уларнинг кейинги ишга жойлашишига кўмаклашувчи экотизимдир. Марказ Ўзбекистон IT-саноати ривожига ҳисса қўшишга қодир навқирон ёш авлодни ўқитиш учун шароит яратмоқда.

«IT-Bilimларни ривожлантириш» маркази ахборот технологиялари ва компютер дастурлаш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган қатор дастур ва лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан:

  • Мақсадли қарз – IT-соҳасида фаолият юритувчи ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш учун мақсадли қарз ажратиш;
  • Biligi.uz – IT курсларни бўлиб тўлаш эвазига ўқиш имконини яратувчи маркетплейс;
  • IT-INTERN – ёш IT-мутахассислари учун амалиёт ўташ имкониятини яратувчи ижтимоий лойиҳа;
  • Recruitment & Consulting – маҳаллий ва хорижий компаниялар учун малакали ходимларни ёллаш хизмати;
  • IT-Маркет – Ахборот технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ва IT-мутахассисларининг резюмелари жойлашган маълумотлар базаси;
  • IT-Bilim Japan - Японияда ишга жойлашиш учун IT-ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш;
  • IT-Bilim Академияси – халқаро ўқув дастур бўйича IT & BPO соҳасида муваффақиятли карера қуриш учун ўқитиш ва тайёрлаш;
  • IT-Bilimни ривожлантириш марказида яратилган Pearson VUE тест маркази халқаро сертификат учун имтиҳон хизматларини таклиф этади.

IT-Bilim ахборот технологиялари соҳасида халқаро эътироф ва муваффақиятга эришишда ёш мутахассисларни доим қўллаб-қувватлашга интилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг