Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчисиз такси йўловчини туширишни «истамади»

Ҳайдовчисиз такси йўловчини туширишни «истамади»

Фото: BILD

Лос-Анжелес (АҚШ)да ҳайдовчисиз бошқарилувчи такси тўхташни «истамагани» учун йўловчи самолётдан қолиб кетди.

Майк Жонс Скоттсдейл (Аризона штати)га, уйига қайтаётган эди. У аэропортгача Waymo таксисига буюртма берганди. Waymo — Google компаниясининг ҳайдовчисиз транспорт воситалари билан шуғулланувчи шўъбаси.

Ҳайдовчисиз такси Жонсни аэрорпортгача олиб келди, бироқ тўхташ ўрнига, тинмай бир жойда айлана бошлади. Майк машинада қамалиб қолган, қўллаб-қувватлаш хизмати ходими эса масофадан туриб машинани тўхтатишга уринарди.

Ниҳоят, йўловчини машинадан тушириб олишди, аммо бу пайтга келиб самолёт учиб кетганди. Жонснинг айтишича, компания етказилган зарарни қоплаш тугул, кечирим ҳам сўрамаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг