Бир оғиз гап квант компютерлар қийматини кескин тушириб юборди
Квант ҳисоблашлар (компютерлар) билан шуғулланувчи компанияларнинг акциялари кеча, 8 январ савдолари якунига кўра, ўртача 40 фоизгача қийматини йўқотди.
Шунча йўқотиш айбдори Nvidia бош директори Женсен Ҳуанг дейилмоқда. У чинакамига фойдали квант компютерлар 20 йиллардан кейин чиқиши мумкин деганидан сўнг «акциялар шўнғиши» бошланиб кетди.
Ҳолбуки, шу бир жумлагача квант компютерларга қизиқиш зўрлигидан котировкалар минг фоиздан ҳам юқорилаб кетганди. Ҳуангнинг башорати қайноқ темирга муздек сув сепгандек таъсир қилди, деб воқеани изоҳлади Reuters.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter