Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Олег Пекосни юксак мукофот билан табриклади

АКТ вазири Олег Пекосни юксак мукофот билан табриклади

Фото: АКТ вазирлиги

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.

Фармонга мувофиқ Пекос Олег Андреевич – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Содиқов ушбу юксак мукофот билан тақдирланган АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекосни самимий муборакбод этди.

– Бугунги кунда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида энг устувор вазифаларидан биридир. Бу борада Олег Андреевич ва Вазирлик жамоаси томонидан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришга қўшилган ҳиссаси муҳим аҳамиятга эга, – деб таъкидлади АКТ вазири Ш. Содиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг