Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Sambhram Group of Institutions» Таълим муассасалари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

«Sambhram Group of Institutions» Таълим муассасалари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Жорий йил 19 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос «Sambhram Group of Institutions» Таълим муассасалари гуруҳи вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида меҳмон томони Жиззах шаҳрида Sambhram Технологик институти филиалини ташкил этиш режалари, хусусан, унинг йўналишлари, босқичлари тўғрисида сўзлаб берди. Молиялаштириш, иқтидорли талабаларга давлат грантларини ажратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, институт ва маҳаллий IT компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишда кўмаклашиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар келажакдаги ҳамкорликни англашув меморандуми билан мустаҳкамлашга келишиб олдилар, дея хабар берди вазирлик Ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг