ЎзДЖТУ Портсмут университети билан ҳамкорликда халқаро анжуман ташкил этди
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тилларини ўрганишни янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали ўқитувчиларини тайёрлаш, таълим сифатини юксалтириш мақсадида нуфузли халқаро олий таълим муассалари билан ҳамкорлик қилиб келади. Буюк Британиянинг Портсмут университети ЎзДЖТУнинг ана шундай ишончли ҳамкорларидан биридир.
Кеча, 12 сентябр куни “Таълим, тиллар ва тилшуносликдаги долзарб муаммолар” номли халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Портсмут университети томонидан онлайн шаклда ташкил этган тадбирда Тошкент давлат пегагогика университети ва Жиззах давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари қатнашишди.
Анжуманда Портсмут университети профессор-ўқитувчиларидан Саймон Эдвардс, Ҳелен Рингроу, Гулшаҳ Кутук, Том Флеминг ҳамда жорий йилнинг июнь ойида ушбу нуфузли олийгоҳда малака ошириб қайтган ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари Азиза Талибжанова, Саодат Агзамходжаева ва Маҳзуна Қодирий ҳамда ТДПУ ва ЖДПУ профессор-ўқитувчилари ўз мақолалари билан иштирок этишди.
Анжуман доирасида хорижий тилларни ўқитиш ва тилшуносликка оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тадбир якунида томонлар келгусида ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Портсмут университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Портсмут университетининг 100 нафар юқори курс талабалари ва магистрантлари мамлакатимиз хорижий тилларни ўқитиши белгиланган. Портсмут университетининг малакали мутахассислари Агентлик ва хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган олий таълим муассасаларига кенг жалб этилмоқда. Олий таълим муассасаларининг инглиз тили ўқитувчилари Портсумут университетида малака ошириши йўлга қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter