Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона мактабларида дарслар бошланиши санаси эълон қилинди

Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона мактабларида дарслар бошланиши санаси эълон қилинди

Яна бир қатор вилоятлардаги мактабларда анъанавий тарзда ўқиш бошланиши санаси маълум қилинди.

Жумладан, Бухоро ва Сурхондарёдаги барча мактабларда эртага, яъни 11 январь кунидан анъанавий шаклда дарслар бошланади.

Самарқанддаги аксарият мактабларда ҳам эртадан ўқиш бошланади. Аниқроғи, 950 та мактабда эртага – 11 январдан, 97 та мактабда 13 январдан ҳамда 208 та мактабда 18 январдан III чорак дарслари бошланади.

Фарғона мактабларида ўқиш 16 январдан бошланади. Вилоятдаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда эса ўқиш 16 январь, душанба кунидан бошланишига қарор қилинди.

Бугун дастлаб Андижон ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари мактабларида эртадан ўқиш бошланишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудуддаги боғча ва мактабларда ҳам қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати ҳокимликларга берилгани ҳақида хабар берганди.

Ўзи аслида мактабларда қишки таътил 11 январгача белгиланганди, бироқ Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилган эди.

Эътиборли жиҳати, таътилни узайтириш ҳақида қарор эълон қилинганида прогноз қилинган аномал совуқ об-ҳаво бугунги кунда ҳам ўзгаришсиз қолмоқда. Гидрометеорология маркази изғиринли кунлар бир ҳафта давом этишини эълон қилди. Шу жиҳатдан, ҳокимликларнинг «об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда» айни совуқ кунларда ўқиш бошланиши ҳақида қарор чиқаришида мантиқ кўринмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг