Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агентлик расмий веб-сайти бошқа доменга кўчмоқда — dtm.uz ўрнига uzbmb.uz

Агентлик расмий веб-сайти бошқа доменга кўчмоқда — dtm.uz ўрнига uzbmb.uz

Фото: Oliygoh.uz

Собиқ Давлат тест маркази — ҳозирги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти бошқа доменга кўчмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Маълумки, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 21 декабрдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилган эди.

«Бугунга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти сифатида dtm.uz доменидан фойдаланилаётган эди. Ҳозирда агентликнинг расмий веб-сайти uzbmb.uz доменига ўтказилмоқда.

Шу сабабли 28 феврал куни dtm.uz сайтига киришда узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг