Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тамаки сотишни тақиқлаш қанча одамнинг умрини сақлаб қолади?

Тамаки сотишни тақиқлаш қанча одамнинг умрини сақлаб қолади?

Фото: Depositphotos

Сантяго-де-Компостела университети ҳамда Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги маълумотига кўра, тамаки маҳсулотлари сотилишининг тақиқланиши дунё бўйича бир миллиондан ортиқ инсоннинг умрини сақлаб қолади. Тадқиқот натижалари The Lancet Public Health журналида эълон қилинди.

Олимлар тузган сценарийга кўра, тамаки сотуви 2006 йил 1 январидан 2010 йил 31 декабригача оралиқда туғилганлар учун тақиқланади. Улар шу мезонда 185 мамлакатда тамакисиз авлоднинг саратондан ўлим хавфига таъсирини ўрганишди. Тамакисиз авлод дастури дунё миқёсида амалга ошса ўпка саратонидан ўлимларнинг 1,1 миллионтаси ёки 40,2 фоизининг олди олинади.

Саратон касалликлари орасида кенг тарқалиши бўйича ўпка саратони иккинчи ўринда, ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда туради. Ҳар йили ўпка саратони 1,8 миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўляпти. Бу касалликка йўлиқишнинг бош омили — тамаки чекиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг