Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дарахтлар кучли жазирамада биз кутган салқинликни бермайди — тадқиқот

Дарахтлар кучли жазирамада биз кутган салқинликни бермайди — тадқиқот

Фото: Xabar.uz

Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш — кучли жазирама тафтини пасайтиришда кутилганидек самара бермайди. Австралия ва Хитой олимлари томонидан Sustainable Cities and Society (SCS) илмий журналида эълон қилинган тадқиқот-мақолада шундай хулосага келинган.

Дарахтларнинг «яшил соябони» ҳосил қиладиган салқинлаштириш самарадорлиги иссиқ тўлқинлар пайтида 60 фоизгача пасайиб кетади, дейилади тадқиқотда.

«Ёз шароитида дарахтлар ҳароратни сутка давомида 1°-2° даражагача пасайтириб беради. Бу салқинлаштирувчи эффектга транспирация, яъни дарахтлар иссиқликни ўзига ютиб, сўнгра барглари орқали сувни буғлантириши натижасида эришилади. Бироқ иссиқлик стресслари (кучли жазирама) чоғида дарахтлар қуришдан ўзини сақлаш учун намлик тарқатишни тўхтатади», — деб тушунтиришди олимлар.

Қўшимча қилинишича, жазирама пайтида дарахтларнинг салқинлаштирувчи хусусиятини сақлаб қолиш учун уларни мўл-кўл суғориб туриш талаб этилади.

Бундан ташқари, ҳарорат чегараси 34°C дан 45°C гача оширилган генетик мослаштирилган дарахтлар ҳам салқинлаштиришда ёрдам бериши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг