Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду янги рекорд ўрнатди

Роналду янги рекорд ўрнатди

«Ан-Наср»нинг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду гол+пас тизими бўйича Саудия Арабистони Про-лигаси рекордини ўрнатди.

«Ал-Ҳилол» билан учрашувда (1:1) Роналду голли узатмани амалга оширди. Эндиликда унинг ҳисобида жорий чемпионатда 44 очко бор. Шу тарзда у 2018/19 йилги мавсумда 43 очко тўплаган Абдуразоқ Ҳамдаллани ортда қолдирди.

Криштиану Роналду «Ан-Наср»га 2023 йилда эркин агент сифатида келиб қўшилган. Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 41 та учрашувда қатнашиб, 42 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг