Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олимпиадада илк очкони қўлга киритди ва мусобақани якунлади

Ўзбекистон олимпиадада илк очкони қўлга киритди ва мусобақани якунлади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиада мусобақаларининг 3-турида Доминиканга қарши майдонга тушди. 

Дастлаб 51-дақиқада Рафаэл Нунез пеналтидан ҳисобни очди. 58-дақиқада Алишер Одилов эса ҳисобни тенглаштирди. 

Ушбу натижа ўйин охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа Ўзбекистон олимпиадада илк очкони қўлга киритди. Аммо дастлабки икки мағлубият сабаб мусобақани тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 ва 2-турларда Испания ва Мисрга ютқазганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг