Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади

ФИФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) келаси ҳафтада Фаластин илтимосига кўра Исроилни халқаро турнирлардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади.

«Биз ФИФАнинг ушбу муаммони ҳал қилишдаги профессионаллиги ва холислигини юқори баҳолаймиз, хусусан, ФФА ҳозирги жараённинг адолатлилигига ишонади. Масала 3 октябрь куни ФИФА Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ишончимиз комилки, бу жараён охир-оқибат Фаластин футболи ва унинг спортчилари учун адолат ва тенгликка олиб келади», дейилади Фаластин футбол ассоциацияси (ФФА) баёнотида.

Фаластин томонига қандай жавоб берилиши ва исроиллик футболчиларни нима кутаётгани келаси ҳафта маълум бўлади.

Шунга ўхшаш сценарийда, икки йил олдин ФИФА Россия ва унинг футбол клубларига қарши санкциялар қўллаган ва Украинадаги можаро туфайли уларни халқаро ўйинлардан четлатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг