Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бош вазир кубоги» мусобақаси яна қайтмоқда

«Бош вазир кубоги» мусобақаси яна қайтмоқда

Футбол мусобақаси пойтахтимизда жойлашган «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда ташкил этилади.

Жорий йилнинг 5 ноябридан 10 ноябрига қадар «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида футбол бўйича анъанавий «Бош вазир кубоги-2021» мусобақаси ташкил этилади.

Турнирнинг финал баҳси мамлакатимизнинг бош аренаси – «Бунёдкор» стадионида 10 ноябрь куни ўтказилади.

Мусобақа Низомига кўра, ўйинлар 25 дақиқадан икки бўлим давом этади. Ҳар бир жамоа ўз таркибига 15 нафар футболчини киритиши мумкин ва алмашишлар сони чекланмаган.

Бугун, 4 ноябрь куни соат 11:00да Туризм ва спорт вазирлиги биносида «Бош вазир кубоги-2021» анъанавий футбол мусобақасининг қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Учинчи маротаба ташкил этилаётган «Бош вазир кубоги» футбол мусобақасининг аввалги йилларида Олий суд жамоаси икки бор ғолибликни қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг