Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бош вазир кубоги»: Чемпион номи маълум бўлди (фото)

«Бош вазир кубоги»: Чемпион номи маълум бўлди (фото)

Фото: Xabar.uz

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги» учун футбол мусобақалари якунига етди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтаётган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари «Миллий» стадионида бўлиб ўтди.

Дастлаб учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги жамоаси Сув хўжалиги вазирлиги жамоасига қарши беллашди. Ушбу учрашувда омад Сув хўжалиги вазирлиги жамоасига кулиб боқди.

Финал баҳсида эса ўйиндан ўйинга кучайиб борган Олий суд жамоаси турнир давомида ишончли ҳаракатланган «Ўзбектелеком» АК жамоасига қарши тўқнаш келди. Кескин ва ўта муросасиз курашларга бой тарзда кечган учрашувда Олий суд жамоаси кичик – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва «Бош вазир кубоги» соҳибига айланди.

Эътиборлиси, турнирда иштирок этган 60 жамоа ичида алоқа соҳасидан бир эмас, икки жамоа ҳал қилувчи босқичгача етиб келди ва бевосита соврин учун курашди.

Финал ўйинидан сўнг турнир ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов, Олий суд раиси Козимжон Комилов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва бошқалар иштирок этишди.

Изоҳлар 4

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг