Бектемир Мелиқўзиев АҚШлик боксчи билан муросасиз жанг ўтказди
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири давом этмоқда.
Ҳозиргина оқшомнинг co main-event жанги якунланди. Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Дэвид Стивенс (14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди.
Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг айри қарори билан очколар (118-110, 117-111, 112-116) ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Ҳакамлардан икки нафари ҳамюртимизга, яна бири америкалик боксчига ғалабани тақдим этган.
Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter