Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов Олимпиададаги рақиблар ҳақида гапирди

Баҳодир Жалолов Олимпиададаги рақиблар ҳақида гапирди

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Парижда иккинчи олтин медални кўзламоқда.

«Ниятим фақат олтин медаль. Ўтган сафар ҳам шундай ният билан кетгандим. Худо хоҳласа тарих ёзиш учун кетяптмиз.

Профессионал рингни вақтинча тўхтатиб туриб, яна Олимпия ўйинларида қатнашаман. Олтин медаль учун ҳаракат қиляпман», дейди у.

— Париж Олимпиадасида асосий рақиб сифатида кимни қайд эта оласиз?

— Кучсиз рақиб бўлмайди. Барча рақиб ўзига яраша кучли. Барча рақибга бир хил тайёргарлик кўрамиз. Чунки Олимпиадага кучсиз спортчи келмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг