Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

XXI асрда 3000 га яқин тил йўқолиб кетади...

XXI асрда 3000 га яқин тил йўқолиб кетади...

Дунё аҳолиси фойдаланаётган 7000 дан ошиқ тилларнинг 3000 дан зиёди XXI аср якунига қадар йўқолиб кетади. ЮНЕСКО бош директори Одри Азулега кўра, жаҳондаги 40 фоизга яқин ўқувчилар ўзи яхши билган тилда таълим олиш имконидан ҳам маҳрум қолмоқда.

Айни пайтда истеъмолда бўлган тилларнинг 6700 таси тубжой аҳоли вакиллари сўзлашадиган тиллар сирасига киради. Айнан ўша тилларнинг истиқболи хавф остида экани айтилмоқда.

Халқаро тузилма хулосасига қараганда, 10 фоиз тиллар йўқолиш хавфи остида, 9 фоизи жиддий йўқолиш хавфи остида, 11 фоизи муайян даражада йўқолиш хавфи остида,  10 фоизи эса қўлловга муҳтож ҳолатдадир.

Тил шунчаки мулоқот воситаси бўлиб қолмай, миллат ва элатнинг маданияти, анъаналари, тафаккур тарзи ва қадриятларини ҳам ифодалайди. Жонли тилнинг ўлик тилга айланиши эса инсониятнинг бетакрор маънавий бойликдан мосуво бўлишини англатади.

ЮНЕСКО йўқолиш хавфи остида қолаётган тилларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга чорлаб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг