Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Фото: Tengrinews.kz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва фаровонлик тилади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг