Садир Жапаров Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Мамлакат президенти Садир Жапаров Чотоновни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Чотонов илгари Корея ва Вьетнамда ҳам элчи бўлган.
Чотонов 1967 йил 2 октябрь куни Ўшда таваллуд топган. У илгариҚирғизистоннинг Корея Республикаси (2011−2015) ва Вьетнам (ўриндошлик асосида, 2012−2015) даги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.
У «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенеш Қонунчилик ассамблеяси депутати бўлган. 2010 йилда муваққат ҳукуматда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарган. Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аввал Муса Жаманбаев ишлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter