Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойга Янги йил кириб келди

Хитойга Янги йил кириб келди

Фото: META.ua

Хитой Янги йил киришини нишонлади — Аждарҳо йили ўз ўрнини Яшил дарахт илони йилига бўшатиб берди. Йил алмашиши 29 январга ўтар кечаси (бизнинг вақт билан 28 январ соат 21:00)га тўғри келди.

Хитойда Янги йилни, шунингдек, Баҳор байрами ёки Чунцзе деб аташади. Байрам икки ҳафта нишонланади. Бу пайтда жами хитойликлар оилалари даврасида бўлиш учун туғилиб ўсган жойларига ошиқишади, бунинг мамлакат транспорт тизимига юки яхшигина сезилади.

Айём арафасида уюштирилган катта концертни томоша қилиш учун миллионлаб оилалар телевизорлар қаршисида михланишади. Хитой Марказий телевидениеси (CCTV)нинг ушбу жонли эфири мамлакатда йилнинг энг оммалашган ва кутилган телевизион воқеаси ҳисобланади. Миллионлаб томошабинлар хитойча байрам концерт дастурини дунёнинг энг улкан телелойиҳаларидан бирига айлантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг