Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Xabar.uz мухбири Халқ таълими вазирлиги ўтказган танловда ғолиб бўлди

Xabar.uz мухбири Халқ таълими вазирлиги ўтказган танловда ғолиб бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазирлиги томонидан Фейсбукдаги Maslahat.uz гуруҳи билан ҳамкорликдаги «Мактабдаги ўқитувчингизни ёдга олинг» танлови ниҳоясига етди. Навбатдаги мукофот Xabar.uz мухбири Нуриддин Тўрақуловга насиб этди.

Танловда 600 га яқин иштирокчи ўзларининг мактабдаги устозлари билан боғлиқ ёрқин хотираларини бўлишишган.

335 та лайк (Like) тўплаган Нуриддин Тўрақулов танлов ғолиби бўлди. Ушбу пост фойдаланувчилар томонидан кенг муҳокама қилинган. 

Ғолибга мукофотни Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова топширди.

«Танлов жуда қизғин бўлди. 600 дан ортиқ иштирокчилар ўз устозлари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Танловни ташкил этган Халқ таълими вазирлигига ҳам ўз миннатдорлигимни изҳор этаман», — дейди Нуриддин Тўрақулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг