Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Воитов ва Каримов иши»нинг дастлабки эшитуви ёпиқ суд мажлисида ўтказилади – Олий суд

«Воитов ва Каримов иши»нинг дастлабки эшитуви ёпиқ суд мажлисида ўтказилади – Олий суд

Бир муддат олдин бугун, 15 август куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга доир жиноят ишини суд тартибида кўриш бошланиши айтилган эди.

Олий суд матбуот хизмати берган хабарга кўра, бугун Тошкент шаҳар судининг биносида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилади.

Дастлабки эшитув эса Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.

«Қўшимча маълумот ва суд мажлиси тайинланган кун ҳақида ахборот дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича берилади», – дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг