ОАВ: Исроилга Эрон ҳужуми борасида хабар етиб келди
Эрон ҳукумати Венгрия орқали Исроилни ҳужум қилиш ниятидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Jerusalim Post газетаси Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кацга таяниб ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, Эроннинг бу хабари Венгрия ташқи ишлар вазири Петр Сийярто орқали Исроилга етказилган. У исроиллик ҳамкасбига қўнғироқ қилган.
«Эрон бизга, Исроилга ҳужум қилиш ниятида эканини айтди. ...Дунё Эрондан ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлари учун товон талаб қилиши керак», - дея таъкидлади Катс.
Аввалроқ Сийярто Яқин Шарқдаги инқироз Исроил ва Эрон ўртасидаги урушга айланиб кетиши мумкинлигини айтган эди. Дипломат Яқин Шарқ минтақасида кенг кўламли урушнинг олдини олишни муҳим деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ўлими учун Исроил жавоб беришини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter