Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирнинг собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Вазирнинг собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

Фото: Xabar.uz

Қишлоқ хўжалиги вазири  ўринбосари лавозимида ишлаган Алишер Тураев қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш ишида талон-тарож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тўраевнинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизи 5 йил 1 ойга қамалди.

Қайд этилишича, Алишер Тураев тендерда ғолиб чиқиш мақсадида «ўзига содиқ одамлар»дан (улар алоҳида жиноий ишда кўрсатилган) тендер комиссиясини тузган ва аслида ўтказилмаган комиссия йиғилиши баённомасини имзолаган. 

Манфаатлар тўқнашувига қарамай, собиқ вазир ўринбосарининг ўғли Бекжон Тўраев таъсисчи бўлган De Nova Agro компаниясининг тендер савдоларида ғалаба қозонган. 2021 йил 30 август куни корхона билан in-vitro усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 миллиард сўмлик шартнома тузилди, дейилади ҳужжатда.

Аммо бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган, маҳсулот қабул қилингани бўйича сохта электрон ҳисоб- фактуралар расмийлаштирилган ва ўзлаштирилган пул ҳисобга ўтказилган.

Собиқ ўринбосар ва унинг қизи марказ ҳисобчиси билан келишиб, расмий ҳужжатларни сохталаштиришда айбланган. Маълум қилинишича, 2023 йилда иссиқхоналарда 283,4 минг туп кўчат нобуд бўлгани ҳақида сохта маълумотлар чиқаришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг