Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Фото: ИИВ

17 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.К. яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 32 дона ўйин картаси ва 870000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Q.K.гa нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг