Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг баёнотидан сўнг Дания Гренландия учун мудофаа харажатларини оширди

Трампнинг баёнотидан сўнг Дания Гренландия учун мудофаа харажатларини оширди

Фото: Depositphotos

Доналд Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи эканлигини айтганидан сўнг Дания ўзига қарашли ушбу орол учун мудофаа харажатларини оширди.

Мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсен мамлакат ҳукумати бунинг учун камида 1,5 млрд доллар ажратишини маълум қилди.

Бу пулларга иккита янги назорат кемаси, иккита узоқ масофали учувчисиз қурилма сотиб олинади ҳамда итлар қўшилган чаналардан иборат қўшимча иккита жамоа тузилади. Шунингдек, Гренландиядаги фуқаролик аэропортларидан бири F-35 қирувчи самолётларига хизмат кўрсатишга мослаштирилади, деди вазир.

BBC ёзишича, Гренландияда мудофаа харажатларини ошириш — анчадан буён кўрилаётган масала, шу боис уни Трампга бевосита жавоб деб қабул қилмаслик керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг