Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп билан бирга овқатланиш неча пулга тушиши маълум қилинди

Трамп билан бирга овқатланиш неча пулга тушиши маълум қилинди

Фото: Evan Vucci/AP

АҚШ президенти Доналд Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида яккама-якка ўтириб овқатланиш (кечки овқат) 5 млн долларга тушади. Wired портали бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Шунинг баробарида, Трамп билан кечки овқатда кўпчилик бўлиб қатнашилса, киши бошига 1 млн доллардан тўлаш керак бўлади, қўшимча қилди нашр.

Таъкидланишича, таклиф жуда чекланган, камига Трамп билан «овқатланиш чиптаси»ни қўлга киритиш учун «жонли навбат»да туриш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Трамп инаугурацияси олдидан АҚШ миллий галереясида ташкил этилган зиёфат чиптаси нархи 200 млн доллардан ошиб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг