Тошкентдаги жанжал иштирокчилари ИИБга топширилди
![Тошкентдаги жанжал иштирокчилари ИИБга топширилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/920__95_2416932509.jpg)
Ижтимоий тармоқларда оқ «Жентра» ҳайдовчиси одамлар устига машина ҳайдагани видеоси тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, соат тахминан 03:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжалашиб кетиши натижасида «Жентра» ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.
Жанжал иштирокчилари туман ички ишлар бўлимига топширилган, ҳолат бўйича автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter