Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда вақтинча «прописка»нинг янги тартиби жорий қилинади

Тошкентда вақтинча «прописка»нинг янги тартиби жорий қилинади

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (622-сон, 27.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:

  • Қулай манзилдаги профилактика инспекторларига;
  • Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига;
  • Давлат хизматлари марказларига;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га.

Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг