Тўпаланг сув омборидан сув тошаётгани ҳақида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат бўйича бирламчи маълумотни тақдим этган.
Маълум бўлишича, бугун, 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган. Айтилишича, сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хабарларга кўра, ГЭСдаги катта қувур ёрилган ва сув тошиб чиқа бошлаган. Ушбу тошган сув Тўпаланг дарёсига йўналтирилган.
Манбамизнинг хабарига кўра, дарёга яқин қишлоқлар, Даштикалтак, Сарижой аҳолиси эвакуацияга тайёрланмоқда. Бу маълумотни ФВВ ахборот хизмати Xabar.uz‘га тасдиқлади.
«Бундай ҳолатларда норма бўйича воқеага яқин ҳудудлар барибир эвакуцияга тайёрланади», деди Мурод Содиқов.
Маълумот ўрнида, Тўпаланг ГЭС сув омбори лойиҳаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этади. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. Ҳозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter