Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 7 август куни халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 80-сессияси бўлиб ўтди. Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Айтбаев Камилжан Курбанбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
К.Айтбаев бунга кунга қадар Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter