Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорга 1,3 млрд сўм жарима қўлланилмайдиган бўлди

Тадбиркорга 1,3 млрд сўм жарима қўлланилмайдиган бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида рўйхатдан ўтган «Саодат» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари инспекция томонидан жарима қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилинганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсмандан ёрдам сўради.

Аниқланишича, тадбиркор Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан текширув натижаси бўйича берилган кўрсатма талабларини тўлиқ бажариб, бу ҳақида назорат қилувчи органни хабардор қилган.

Шунга қарамай, тегишли мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган даврда маҳсулот реализация қилинганлиги сабабли тадбиркорга умумий сумманинг 50 фоизи – 1,3 млрд сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритган.

Ваҳоланки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек, белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан, пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорнинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида 20.08.2024 йилда суд инспекциянинг аризасини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди ва тадбиркорга 1,3 млрд сўм жарима кўлланилмайдиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг