Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Спутник V» ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланишда юқори даражада иммунитет ҳосил қилади

«Спутник V» ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланишда юқори даражада иммунитет ҳосил қилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев маълум қилди.

«Спутник V» ва Astra-Zeneca вакциналари  икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради.

Ўзбек - Хитой вакцинасида  эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитанача ҳосил бўлишига эришиш мумкин.

Икки ой мобайнида  2 миллион  069 минг 518 доза вакцина қўлланилган бўлса,  шундан 348 минг 302  нафар киши тўлиқ  босқичларда эмланиб бўлинди.

AstraZeneca билан 321 минг 906 нафар киши,

ZF-UZ-VAC2001 билан 494 нафар киши,

«Спутник V» вакцинаси билан эса 25 минг 902 нафар киши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг