Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлом турмуш сари: аёллар «Миллий банк кубоги» учун кортга чиқишди (видео)

Соғлом турмуш сари: аёллар «Миллий банк кубоги» учун кортга чиқишди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони эълон қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шунга монанд мунтазам равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожини тарғиб этиб келмоқда. Хусусан, 27 март санасида Республика Олимпия захиралари теннис мактабида аёллар учун қизиқарли мусобақа ўтказилди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ бежизга Ўзбекистон теннис федерациясининг асосий ҳомийларидан ҳисобланмайди. Спортнинг ушбу тури бўйича «Ўзмиллийбанк» АЖ кубоги учун ташкил этилган «Наврўз» теннис турнирида 70 ёшгача бўлган 30 нафардан ошиқ ҳаваскор спортчилар иштирок этдилар.

— Мамлакатимизда аёллар учун бундай даражадаги мусобақа илк марта ташкил этилмоқда. Бунинг учун асосий ҳомий — «Ўзмиллийбанк» АЖ га улкан миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мусобақа юртимизда теннис ривожига катта таъсир кўрсатади, — деди собиқ теннисчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Ирода Тўлаганова.

Фото:«Xabar.uz»

Мусобақа давомида шунингдек қизиқарли танловлар, кўнгилочар интерактивлар ва флешмоблар ўтказилди. Аквагрим ва аниматорлар билан бирга болалар ҳудудида ширинликлар ҳам улашилди.

Жуфтлик бўйича ўтказилган баҳслар финалига Ольга Власева-Грета Григорян ҳамда она-бола спортчилар — Фарида Мусина-Камила Мусиналар чиқишди. Муросасиз ўтган баҳсда Ольга Власева-Грета Григорянлар жуфтлиги ғалаба қозонди.

Мусобақа ғолибларига соврин ва 5 миллион сўмдан мукофот берилган бўлса, иккинчи ва учинчи ўрин эгалари мос равишда 3 миллион ҳамда 2 миллион сўмдан тақдирланишди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ бундан кейин ҳам спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи тадбирларни фаол ташкил этади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг