Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

СМСларни «пулламоқчи» бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

СМСларни «пулламоқчи» бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 15 апрель куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи, Хайрулло исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Умида исмли шахс таниши, Бахора исмли аёл билан билан ёзишган СМСларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитиб, маълумотларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14.000.000 сўм пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

2021 йил 15 апрель куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Умида келишилган пуллардан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг