Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда йўловчи ташишга мўлжалланган автомобил ишлаб чиқариляпти

Сирдарёда йўловчи ташишга мўлжалланган автомобил ишлаб чиқариляпти

Сирдарё туманидаги Asaka Motors автомобил заводида йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган янги «WULING N111» автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

«WULING N111» етти кишини сиғдира олади, унинг узунлиги 3 797 мм, кенглиги 1 510 мм, баландлиги эса 1 820 мм. Автомобил 82 от кучига эга бўлган 1,2 литрли инжектор атмосферали двигател билан жиҳозланган. Ўртача ёнилғи сарфи 100 км учун 6,3 литрни ташкил этади ва ёнилғи баки ҳажми 38 литрга тенг. Стандарт тўплам кондиционер, ABS тизими ва бошқа хавфсизлик элементларини ўз ичига олади.

Asaka Motors International компанияси бошқаруви раиси Авазбек Жалиловнинг таъкидлашича, ҳозирда мижозлар автомобил учун олдиндан буюртма беришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг