Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда мастликдан чиққан жанжалда бир фуқаро уриб ўлдирилди

Сирдарёда мастликдан чиққан жанжалда бир фуқаро уриб ўлдирилди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Бинафша маҳалласида 2020 йил 3 январь куни соат 18:30да 24 ёшли И.Ю. ва 53 ёшли Н.М. маст ҳолатда жанжаллашган. Жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки фуқаро ўртасида юзага келган жанжал давомида И.Ю. қўллари ва оёқлари билан Н.М.ни урган ва тепган ҳамда унга тан жароҳатлари етказган. Натижада Н.М. Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимга ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 53 ёшли фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми, «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. И.Ю. айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг