Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Францияда кутиб олинди (фото)

Шавкат Мирзиёев Францияда кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 21 ноябр куни расмий ташриф билан Парижга келди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябр кунига мўлжалланган.

Ушбу мамлакат Парламентининг қуйи палатаси — Миллий йиғин раиси Яэл Браун-Пиве билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эммануэл Макрон музокара ўтказадилар.

Давлат раҳбарлари Лувр музейи ва Араб дунёси институтига биргаликда ташриф буюриб, халқимиз маданий меросига бағишланган, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар музейларининг энг ноёб экспонатларидан иборат йирик кўргазмалар билан танишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг