Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шарқ тароналари» фестивали Регистонда ўтадиган бўлди

«Шарқ тароналари» фестивали Регистонда ўтадиган бўлди

«Шарқ тароналари» Регистонда туғилган! Самарқандда Халқаро «Шарқ тароналари» XIII мусиқа фестивали тадбирларига тайёргарлик жараёнига оид матбуот анжуманида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ана шундай образли иборани ишлатди.

Бу йилги фестиваль аввалига Самарқанд халқаро туристик маркази ҳудудидаги «Боқий шаҳар» комплексида ўтказилиши ҳақида хабар берилгани, аммо у ердаги бир неча кунлик тайёргарлик ишларидан сўнг яна Регистон майдони танлангани ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

«Фестиваль иштирокчилари Самарқандга айнан Регистонни кўриш учун келишади ва Регистонда туриб қўшиқ айтиш ёки танловда қатнашиш, қайсидир маънода мусиқа чолғу асбобини чалиш бу катта бахт. Кўп иштирокчилар сўрадиларки, шу фестиваль қаерда бўлади?»

Рустам Қобиловнинг маълум қилишича, детонация ёдгорликка зарар бермаслиги учун овоз кучайтиргичлар, бундан олдинги фестиваллардан фарқли равишда, миноралардан ташқарида ўрнатилади. Мушаклар отилганда резонанс таъсири кам, обидадан узоқроқ жойдан ва баланд масофада бўлиши таъминланади.

«Регистон» мажмуаси ходимларининг маълум қилишича, Маданий мерос агентлиги қошидаги илмий кенгаш аъзоларининг ҳаммаси шу ерда ва улар мажмуа зарар кўрмаслиги учун фаолият олиб бормоқда.

М.Тангриёрова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг